Альцгеймерга даво топилдими?
Хотиранинг йўқолишига сабаб бўлувчи альцгеймер касаллиги танадаги оқсилларнинг айнишига олиб келиши аниқланди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар тарқатган.
Олимларнинг айтишича, 335 минг кишининг гени устида олиб борилган тадқиқот натижасида келажакда қон таҳлили орқали альцгеймер касаллигига мойил кишилар 20 йил аввал аниқланиши мумкин экан. Бу эса, альцгеймер касаллигига даво топилишига умид учқунларини уйғотмоқда.
Биотехнология ва биоэнергетика устида тадқиқотлар олиб борган олимлар альцгеймер хасталигининг аломатларини маълум қилишди.
«Исландияда яшаган 335 минг киши генини тадқиқ қилдик. Бир жамиятда баъзи кишилар альцгеймер касаллигига мойил экан. Танадаги оқсилларнинг айниши ушбу касалликка чалинишга сабаб бўлар экан. Тана бақувват пайти, яъни ёшликдан альцгеймер аломатлари сезилса, дарҳол қонни таҳлил қилиб, уни даволаш лозим», — деган «AMGEN» неврология маркази бошлиғи Жон Данлоп.
Айни пайтда жаҳондаги 35 миллион киши шу хасталикдан азият чекмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter