Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алиев Қорабоғдаги можаро тугаганини эълон қилди

Алиев Қорабоғдаги можаро тугаганини эълон қилди

Фото: РИА Новости

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғдаги можаро тугаганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра энди тинчлик ҳақида ўйлаш вақти келди. Бу ҳақда Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел билан Бокуда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтган.

«Озарбайжон узоқ муддатли можарони тугатди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларини бажарди. Энди тинчлик ҳақида ўйлаш вақти келди», — деган Алиев.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 27 сентябрь соат тахминан 06.00 да Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон армияси эгаллаб турган марраларни ва фронт чизиғи яқинидаги аҳоли пунктларини йирик калибрли ўқли қурол, миномёт тизимлари ва артиллерия қурилмаларидан ўққа тутди. Томонлар сулҳ тузиш учун бир неча бор уринишди, 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлиб чиқди.

Москва воситачилиги билан Озарбайжон ва Арманистон ўқ узишни бутунлай тўхтатишга ва маҳбуслар ва марҳумларнинг жасадларини алмаштиришга келишиб олдилар.  Шунингдек, Ереван Келбажар, Лачин ва Агдам туманларини Бокуга топширди.  Бундан ташқари, минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг