Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар рейтингида юқорилади

Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар рейтингида юқорилади

Фото: DPA

Россиянинг энг бой тадбиркорлари бойлиги 2025 йил бошидан буён 18,1 миллиард долларга ошди. Bloomberg агентлиги эълон қилган «Миллиардерлар индекси» (Bloomberg Billionaires Index) маълумотлари орқали бунга гувоҳ бўлиш мумкин.

Рейтингни тузишда компаниялар акцияларининг қиймати ҳисобга олинган.

Россия миллиардерлари орасида энг катта капитал ўсиши «Металлоинвест» акциядори Алишер Усмоновда қайд этилди. Унинг бойлиги йил бошидан буён 5,32 млрд долларга ошиб, жами 18,5 млрд долларга етди. Натижада Усмонов рус бойлари рейтингида 6-ўринга кўтарилиб олди.

2025 йил Алишер Усмоновдан ташқари, Искандар Маҳмудов (УГМК), Павел Дуров (Telegram), Татьяна Ким (Wildberries) каби россиялик тадбиркорлар учун ҳам сермаҳсул келди.

Ва аксинча, Новолипецк металлургия комбинати директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин бу йил катта зарар кўрди — унинг капитали 3,07 млрд долларга камайиб, 22,8 млрд долларни ташкил этмоқда. Шунга қарамасдан, у рус миллиардерлари етакчи учлигидаги ўрнини сақлаб қолди.

Россиялик миллиардерларнинг «топганлари» ва «йўқотганлари» (топ-10+1).
Манба: Bloomberg Billionaires Index
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг