Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алвидо, General Motors!

Алвидо, General Motors!

General Motors Америка автоконцерни Россиядаги идорасини ёпяпти, барча ходимлар ишдан бўшатиляпти, дилерлар эса машина етказиб беришни тўхтатишмоқда. Бу ҳақда рус сайтлари хабар тарқатган.

GM компанияси расман бу ҳақда маълум қилмаган бўлса-да, ишчиларини бўшатиш бошлаб юборилган. Энг қизиғи, компания дилерлик марказларига товон пули тўлашдан бош тортган.

Эсингизда бўлса, General Motors 11 мартдан Россияга машина экспортини тўхтатгани айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳам уларга машина етказиб беришни тўхтатган эди.

2015 йилда General Motors Россиянинг Қримга таҳдиди фонида фақат қимматбаҳо машиналарни экcпорт қилганди, масалан, Chevrolet ва Cadillac.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг