Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик таниқли актёр уйидан ўлик ҳолда топилди

Америкалик таниқли актёр уйидан ўлик ҳолда топилди

Фото: «Doorfliesopen.com»

Голливуд актёри Томми Листер 62 ёшида Калифорнияда вафот этди. Бу ҳақда Лос-Анжелес округи шерифининг идорасига асосланиб TMZ хабар берди.

Листернинг алоқага чиқмай қўйганидан хавотирга тушган дўстлари ва яқинлари илтимосига биноан квартирасига кирган полициячилар унинг жасадини топишди.

Ҳозирча актёр табиий сабабларга кўра вафот этган деб тахмин қилинмоқда, аммо ўлимининг аниқ сабаблари тўғрисида расмий хулоса мурда текширилгандан сўнг берилади, дея хабар берди RT.

«360» телеканалининг маълум қилишича, Листер «Жума», «Бешинчи элемент» ва «Универсал солдат» фильмларидаги роллари билан танилган.

Яқинда у «Қора рицарь» жангари фильмида пайдо бўлганди. Шунингдек, Листер айрим мультфильм қаҳрамонларига овоз берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг