Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AnadoluJet авиаширкати Анқара ва Тошкент ўртасида парвозларни йўлга қўймоқда

AnadoluJet авиаширкати Анқара ва Тошкент ўртасида парвозларни йўлга қўймоқда

Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси 17 апрелдан Анқара–Тошкент–Анқара йўналишини очади.

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон элчихонаси  ходимлари ва AnadoluJet бошқаруви кенгаши раиси Саид Шамил Каракаш билан учрашувда икки қардош мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш, бу борада лоукостер авиакомпанияларни кенг жалб этиш муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ва Туркия пойтахтини боғловчи рейсларнинг қўйилиши эса туризм имкониятларини кенгайтириши ва савдо алоқаларида янги уфқлар очиши қайд этилган.

AnadoluJet ширкати маълумотига кўра, парвозлар ҳафтасига бир марта Boeing 737−800 учоқларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Turkish Airlines ҳузурида 2008 йилда ташкил қилинган AnadoluJet авиаташувчиси 75 та самолётга эга. Ширкат 89 та йўналишда ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг