Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ департаменти Тайванга 180 миллион долларга танкка қарши тизимлар сотишни маъқуллади

АҚШ департаменти Тайванга 180 миллион долларга танкка қарши тизимлар сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Тайванга 180 миллион доллар миқдорида М136 Volcano танкка қарши  тизимини сотишни маъқуллади. Бу ҳақда ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича департаментнинг Twitter'даги баёнотида айтилади.

Қайд этилишича, Давлат департаменти сўровга ҳарбий сотиш дастури доирасида рухсат берган.

Пентагон хавфсизлик ҳамкорлик агентлиги баёнотида айтилишича, таклиф қилинган сотув қонунга мувофиқ ва Вашингтоннинг миллий хавфсизлик манфаатларига мос келади.

«Таклиф этилаётган сотув олувчининг хавфсизлигини оширишга ёрдам беради, шунингдек, минтақада сиёсий барқарорлик, ҳарбий мувозанат ва иқтисодий тараққиётни сақлашга ёрдам беради», – дейилади баёнотда.

АҚШ ҳукумати бу қарор ҳақида Конгрессни расман хабардор қилди. Агар келишув тасдиқланса, Northrop Grumman ва Oshkosh корпорацияси асосий пудратчилар бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг