Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги сув омборлари хавфсизлигини баҳолайдилар

АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги сув омборлари хавфсизлигини баҳолайдилар

АҚШ армиясининг муҳандислар корпуси (United States Army Corps of Engineers, USACE) гидротехник иншоотларнинг хавфсиз ишлашини мониторинг қилиш бўйича мутахассислари гуруҳи 15 март куни Ўзбекистонга етиб келди, дея хабар берди «Дунё» АА.

Мутахассислар Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго», «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ва бошқа тузилмалар вакиллари билан биргаликда 28 мартга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги Гиссарак ва Тўполон тўғонларини текширадилар.

Натижалар асосида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг моделларини ишлаб чиқиш, оқибатларини таҳлил қилиш, шунингдек, сув ўтказгичларининг техник мониторинги ва хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг