Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Конгресси Украинага ёрдамисиз молиялаштириш лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Конгресси Украинага ёрдамисиз молиялаштириш лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Республикачилар партияси томонидан тақдим этилган ҳукуматни 45 кунлик муддатга молиялаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Йиғилишдан олдин демократик кўпчилик ва республикачи камчилик етакчилари Чак Шумер ва Митч Макконнелл Украинага қўшимча молия ресурси ажратишни талаб қилди.

Овоз бериш натижаси юзасидан тарқатилган ҳисоботда лойиҳада «қатор кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифалар ҳал этилмай қолган»и қайд этилган.

Маълум қилинишича, мазкур қонун лойиҳасида Украинага ёрдам кўрсатиш назарда тутилмаган. Энди ушбу қонун лойиҳаси Сенат томонидан тасдиқланиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг