Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШ Мудофаа вазири коронавирус юқтириб олди

AҚШ Мудофаа вазири коронавирус юқтириб олди

AҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остинда COVID-19 тести ижобий чиқди, дея хабар бермоқда Пентагон расмий веб-сайти.

AҚШ Мудофаа вазири таътилда бўлган вақтида коронавирусни юқтириб олган ва касалликнинг биринчи аломатларини пайқагач, тест ўтказишни сўраган. Остиннинг айтишича, касаллик осон намоён бўлган ва у шифокорнинг кўрсатмаларига амал қилмоқда. Айни дамда Пентагон раҳбари карантинда. 

«Мен кейинги беш кун давомида уйда карантинда бўламан», —дейди вазир баёнотида.

Ллойд Остин Байден маъмурияти ҳукмронликни бошлаган 2021 йилдан бери Пентагонга раҳбарлик қилиб келади. 

Аввалроқ, футболчи Лионел Месси ҳам коронавирусга чалинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг