Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10 минг ходими «қисқартирилмоқда»

АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10 минг ходими «қисқартирилмоқда»

Фото: Pixabay

АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Роберт Кеннеди вазирлик штатидаги 10 минг ходимни қисқартиради, тегишли баёнот эълон қилиниши кутилмоқда, деб хабар берди Wall Street Journal.

Газета хабарига кўра, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар санитар назорати бошқармасининг 3,5 минг нафар, касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари (CDC)нинг 2,4 минг нафар ходими Кеннедининг қисқартиришлар рўйхатига тушган.

Аввалроқ берилган хабарда мамлакатнинг Ядровий хавфсизлик агентлигида ҳам жуда кўп ходимлар қисқартирилишга тушиши муҳокама қилинаётгани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг