Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Украинага қўшин юбормайди – Оқ уй

АҚШ Украинага қўшин юбормайди – Оқ уй

Оқ уй сешанба куни Қўшма Штатлар Украинага қўшин киритмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага Ғарб қўшинларини юбориш имкониятини истисно қилмаган эди.

«Президент Байден Қўшма Штатлар Украинага жанг қилиш учун қўшин юбормаслигини аниқ айтди», деди Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адриен Уотсон.

Икки ҳафта олдин АҚШ Сенати Украинага ҳарбий ёрдамни маъқуллади. Украинани қўллаб-қувватлаш учун тахминан 60 миллиард доллар ажратилади. Аммо у ҳали ҳам Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак, унинг спикери республикачи Майк Жонсон аввалроқ уни овозга қўйиш ниятида эмаслигини айтган эди.

Байден Оқ уйда юқори мартабали конгрессменлар билан учрашиб, молиялаштириш, жумладан, Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг