Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Украинага «сирли қурол» тақдим этди

АҚШ Украинага «сирли қурол» тақдим этди

Сешанбага ўтар кечаси Украина Россия томонидан эгалланган Луганск ва Бердянскдаги иккита аэродромга зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланган. Бу ҳақда The Wall Street Journal ва Politico каби ғарб манбалари хабар берди.

Вазиятдан хабардор манбаларга кўра, сўнгги кунларда AҚШ томонидан Украинага оз сонли ATACMS ракеталарини яширин равишда юборилган. WSJ маълумотларига кўра, улар Украина қуролли кучларининг қарши ҳужумнинг муҳим босқичида рус қўшинларига узоқ масофадан зарбалар бериш қобилиятини кенгайтиради.

Киев узоқ вақтдан бери AҚШдан рус қўшинларининг орқа тарафдаги нишонларига зарба бериш учун узоқ масофага учувчи қуроллар сўраб келади.

Тақдим этилган ATACMS ракетасининг учиш масофаси тахминан 160 км ни ташкил қилади.

Сешанба куни Украина махсус операциялар кучлари вақтинча босиб олинган Бердянск ва Луганскдаги аэродромларда Россия ҳарбий техникасига ҳужум уюштирилгани, натижада турли модификациядаги тўққизта рус вертолёти, махсус техника, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа мосламаси, ўқ-дорилар омбори йўқ қилинганини баён қилган. 

Кейинроқ, Украина президенти Владимир Зеленский мазкур қуроллар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг