Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Кубага «Иэн» довули ёпирилди (фото)

АҚШ ва Кубага «Иэн» довули ёпирилди (фото)

Фото: Joe Raedle/Gerardo Mora/Sean Rayford/Joe Raedle/Getty Images, REUTERS/Marco Bello

Ўтган сешанба кунидан бошлаб Кариб мамлакатлари ва АҚШга «Иэн» довули ёпирилди.

«Иэн» довули кучи энг шиддатли палласида Саффир-Симпсон шкаласи бўйича беш баллик тизимда тўрт баллга чиқди. Довул марказида шамолнинг максимал тезлиги 195 км/соатни ташкил этди.

Кубага довул сешанба тонгида ғарбдан кириб келди. Бутун мамлакатда электр узилиб қолди. Пойтахт Гаванада шамолнинг тезлиги 90 км/соатгача етди. Энг кучли зарбани Пинар-дел-Рио ҳудуди қабул қилиб олди. Бу ерда яшовчи 50 минг киши бошқа ҳудудга кўчирилди. Ҳудуд марказидаги уйлар бузилиб, кўчаларни сув босган.

Суратларда довулнинг Куба ва АҚШдаги оқибатлари акс этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг