Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ — Хитой савдо урушидан жаҳон иқтисодиёти қанча зарар кўради?

АҚШ — Хитой савдо урушидан жаҳон иқтисодиёти қанча зарар кўради?

Фото: «LIGA.net»

Пекин ва Вашингтон ўртасидаги савдо урушидан жаҳон иқтисодиёти 850 миллиард доллар зарар кўради. Қўшма Штатлар Федерал захира тизими (ФЗТ) маълумотларини таҳлиллаган «Reuters» экспертлари шундай хулоса беришди.

Экспертлар жаҳон бўйича савдо сиёсатидаги бетайинлик 1970-йиллардаги даражага чиққанидан кўпроқ хавотирдалар.

Бу огоҳлик қўнғироғи бўлиши шарт, чунки юзага келган вазиятдан кўрилажак зарар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 1 фоизигачани ташкил этиши мумкин. Халқаро бозордаги бетайинлик оқибатида дунё бўйлаб ишлаб чиқариш ҳажми камаймоқда, сармоялар киритилиши озайиб боряпти.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Пекин умумий қиймати 75 млрд. долларлик Америка товарларига божларни 10 фоиз ва 5 фоиздан оширишга қарор қилганди. Хитойликлар бу билан АҚШнинг 15 ва 30 фоизлик божлари учун ўч олишган уринишди.

Аксарият Америка компаниялари эса Дональд Трампдан бунақа савдо сиёсатидан воз кечишни сўрашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг