Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда чегарани бузиб кирганларга бошпана бериш тақиқланди

АҚШда чегарани бузиб кирганларга бошпана бериш тақиқланди

Жо Байден Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирлар учун АҚШда сиёсий бошпана олишга тақиқ қўймоқда. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти маълум қилди.

«Бу иммиграция хизмати ходимларига мамлакатда ноқонуний бўлган одамларни АҚШдан чиқариб юборишни осонлаштиради», – дейилади Оқ уй баёнотида.

Айни пайтда кучга кирган тақиқ чоралари доимий равишда қўлланилмайди.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳафта давомида ҳар куни чегарада 2500 дан ортиқ одам қўлга олинса, тақиқловчи чоралар жорий этилади. Чегарада кунлик қўлга олишлар сони 1500 тадан камайганда, бу чоралар бекор қилинади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг