АҚШ ҳарбий самолёти қулаб тушди

Американинг Нью-Мексико штатида машғулотлар вақтида «А-29 Super Tucano» русумли ҳарбий самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда «Холломан» авиабазаси маълумотларига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Бу воқеа 22 июнь куни эрталаб авиабазадан 100 километр узоқликда содир бўлган.
Самолёт бортида 2 учувчи бўлган. Улардан бири жароҳатланган, иккинчиси эса ҳалок бўлган.
«Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилаяпти. Лекин ҳануз бирор маълумот йўқ», – дейилади хабарда.
Кейинги машғулот бекор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter