Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда икки ой ўтиб эркакнинг жасади ва унинг тирик ити топилди

АҚШда икки ой ўтиб эркакнинг жасади ва унинг тирик ити топилди

АҚШнинг Колорадо штатида яшовчи фуқаро август ойида ғойиб бўлганди. Эркакнинг жасади тоғлардан топилган, унинг ити эса тирик ва эгасининг ёнида эди.

71 ёшли Рич Мур ва унинг Финни лақабли ити 19 август куни Пагоса-Спрингс яқинидаги Блэкхед чўққисида сайр қилиш чоғида ғойиб бўлган, деб хабар бермоқда Sky News.

Taos Search and Rescue қидирув-қутқарув хизматининг маълум қилишича, эркакнинг жасади 30 октабр куни топилган. Ит эса тирик ва жасад ёнида бўлган.

Итни текшириш ва даволаш учун ветеринария клиникасига олиб боришган, шундан сўнг у марҳумнинг оиласига топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг