АҚШда қум бўрони оқибатида 100 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

АҚШнинг Иллинойс штатида чанг бўрони вақтида юзга яқин автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Кўриш нолга тенг бўлган шароитда автомагистраль йўлда 40-60 та енгил автомобиль ва 30 га яқин юк машинаси тўқнашиб кетган, улардан иккитаси ёниб кетган.
«Ҳозирда бизда касалхонага юборилган 30 дан ортиқ жабрланувчи ҳақида маълумот бор. Маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган», – дейилади штат полицияси баёнотида.
Қайд этилишича, ҳодисага кучли шамол сабаб бўлган. Бўрон далалардаги тупроқларни учириб, йўлда ҳайдовчиларнинг кўриш қобилиятини пасайтириб юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter