Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда уч нафар хитойлик ҳарбий объектларни суратга олгани учун суд қилинди

АҚШда уч нафар хитойлик ҳарбий объектларни суратга олгани учун суд қилинди

Фото: «AP Photo/Jacquelyn Martin»

Пайшанба куни Хитойнинг уч нафар фуқароси АҚШнинг Ки-Уэстдаги (Флорида штати) ҳарбий-денгиз базасида ҳарбий объектларни суратга олгани учун 9 — 12 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дейилади Флорида жанубий округи прокуратураси баноётида.

Таъкидланишича, ўтган йили 26 декабрь куни ҳарбий-денгиз базаси ҳудудига ноқонуний киргани ҳамда база атрофидаги объектларни фото ва видео тасвирга олганини тан олган 27 ёшли Ляо Люйю 12 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Гап «муҳим ҳарбий ускуналарни» суратга олиш ҳақида бормоқда.

Хитойнинг яна икки фуқароси — 25 ёшли Чжан Цзелунь ва 24 ёшли Ван Юйхао ҳам 4 январь куни базага ноқонуний кирганини ҳамда ҳарбий объектлар ва ҳарбий-денгиз инфратузилмасини суратга олганини тан олишган. Улар тегишли тартибда 12 ва 9 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

«CNN» телеканалининг таъкидлашича, бу воқеалар ўтган йили Хитой элчихонасининг икки нафар ходими Виржиния штатида ҳарбий база ҳудудига киргандан сўнг мамлакатдан чиқариб юборилгандан сўнг содир бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг