Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда йўлга сочилган пуллар сабаб бир нечта ЙТҲ содир бўлди

АҚШда йўлга сочилган пуллар сабаб бир нечта ЙТҲ содир бўлди

Фото: «Korrespondent.net»

АҚШнинг Нью-Жерси штатида инкассатор машинасидаги пуллар йўлга сочилиб кетган. Бу бир нечта йўл транспорт ҳодисасига олиб келди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Шарқий Рутерфорд округи полиция бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ автомобил ҳайдовчилари четга ўтмасдан пулларни йиғиш учун йўлнинг ўртасида тўхташгани сабаб содир бўлган.

Шунингдек, ҳодиса сабаб Нью-Йорк яқинида катта тирбандлик юзага келган.

«Gothamist» порталининг хабар қилишича, пуллар «Brink's» компаниясига тегишли инкассатор машинасидан тушиб кетган. Сочилиб кетган пулларнинг аниқ миқдори маълум қилинмаган.

Ҳодисадан сўнг бир неча киши пулларни қайтариш учун полицияга қўнғироқ қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари бошқа одамларни ҳам пулларни қайтаришга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг