Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг давлат қарзи янги рекордларни қайд этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи янги рекордларни қайд этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражани, 23 триллион доллардан зиёдни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Дональд Трамп президентлик лавозимига киришганда қарз 20 триллион доллардан кам бўлган. Аммо, федерал бюджет тақчиллиги кўпайиши сабабли қарз тез суратларда ўсиб борган.

Ушбу қарзнинг 17 триллиони фуқаролар ва молия институтлари қўлида, қолган 6 триллиони федерал ҳукуматнинг турли институтлари ўртасидаги кредитларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат қарзи 2019 йилнинг феврал ойида тарихда илк бор 22 триллион долларга етган эди. Орадан 9 ой ўтиб, қарз яна 1 триллионга ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг