АҚШнинг Европада махфий ядро қуроллари мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалди
АҚШ ҳарбий кучлари Европада ядро қуролига эга бўлган Америка базаларининг жойлашгани бўйича эҳтимолий маълумотларнинг тарқалиши ҳақидаги хабарларни текширмоқда. Бу ҳақда журналистларга Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилган.
Bellingcat интернет портали ўтган ҳафта АҚШнинг Европадаги ядровий қуролларини қўриқлаш вазифасини бажарган ҳарбийлар терговлар доирасида флешкарталар ёрдамида оммавий ўқув дастуридан фойдаланганликлари ҳақида хабар беришган.
Маълум қилинишича, ушбу карталарда, бошқа нарсалар қаторида, Америка ядровий қуроллари ва улар жойлаштирилган базалар тўғрисида ҳам махфий маълумотлар мавжуд бўлган.
«АҚШ ҳаво кучлари карталардаги маълумотларнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганмоқда. АҚШнинг барча қуроллари хавфсиздир», деди Кирби брифингда. Унинг қўшимча қилишича, Пентагоннинг сиёсати - «бирон бир жойда ядро қуроли мавжудлигини ёки йўқлигини тасдиқламаслик ёки инкор қилмаслик».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter