Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг сўнгги аскари Ироқни тарк этди — DPA

АҚШнинг сўнгги аскари Ироқни тарк этди —  DPA

Иллюстратив фото

АҚШ қуролли кучлари Ироқ ҳудудини бутунлай тарк этди, бу ҳақда DPA (Deutsche Presse-Agentur) ахборот агентли ироқлик расмийга асосланиб хабар берди.

Ироқдан АҚШ армиясининг барча жанговар бўлинмалари, шунингдек, уларга моддий-техник кўмак кўрсатиб келган таъминот кучлари тўлиқ олиб чиқиб кетилгани айтилмоқда. Ҳозирча АҚШ ушбу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

Икки томонлама келишувга биноан, қўшинларни олиб чиқиш муддати жорий йилнинг 30 сентябр куни расман якунига етиши белгиланган эди. АҚШ ва Ироқ томони қўшинларни олиб чиқиш бўйича якуний тўхтамга 2024 йилда келишган эди. Охирги йилларда Ироқда (асосан Эрбилдаги курдлар ҳудуди ва Бағдоддаги ҳукумат мавзесида) 2 500 нафарга яқин америкалик ҳарбий хизматчи қолаётган эди.

Америка аскарларининг мамлакатни тарк этиши муносабати билан Ироқда «Мустақиллик байрами» кенг нишонланиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг