Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Туркияда музокара ўтказди

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Туркияда музокара ўтказди

Фото: Shutterstock

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари — Арарат Мирзоян ва Жейҳун Байрамов Туркиянинг Анталя шаҳрида учрашди. Бу ҳақда Арманистон ТИВ Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Хабарга кўра, Анталя дипломатик формуми доирасида икки мамлакат ТИВ раҳбарлари учрашган. Икки томон ҳам ўзаро музокараларни ўтказишга шайлигини билдирди.

Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев 9 апрелдаги баёнотида Арманистон билан ишонч ўрнатиш учун илк қадамлар ташланишига тайёрлигини маълум қилганди. Унинг айтишича, Озарбайжон ва Арманистон дўст давлатларга айланганини тасаввур қилиш ҳозирча қийин ва иқтисодий интеграция ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг