Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистонда депутатлар ўртасидаги оғзаки тортишув муштлашувга айланиб кетди (видео)

Арманистонда депутатлар ўртасидаги оғзаки тортишув муштлашувга айланиб кетди (видео)

Фото: «Newsarmenia.am»

Арманистон парламенти йиғилишида ҳукумат аъзолари кўз ўнгида оммавий муштлашув келиб чиқди, дея хабар берди «РИА Новости».

«Ёрқин Арманистон» мухолифат фракциясининг раҳбари Эдмон Марукян минбардаги ҳамкасбларини ҳақорат қилмасликка чақиргандан сўнг у билан ҳукмрон «Менинг қадамим» партияси депутати Сасун Микаелян ўртасида жанжал бошланди.

Депутатлар ўртасидаги оғзаки тортишув ёқалашишга олиб келди. Кўп ўтмай парламентнинг бошқа аъзолари ҳам муштлашувга қўшилиб кетишган. Шундан сўнг танаффус эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг