Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистонда янги президент сайланди

Арманистонда янги президент сайланди

Арманистон парламенти овоз беришнинг иккинчи турида республиканинг янги президентини сайлади. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар бермоқда.

Овоз бериш жараёнида президент этиб юқори технологиялар саноати вазири Ваагн Хачатрян сайланди. Унинг номзоди учун 71 депутат – ҳукмрон «Фуқаролик шартнома» фракциясининг барча вакиллари овоз берди.

Қайд этилишича, Арманистоннинг бешинчи президентининг инаугурацияси парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида бўлиб ўтади.

Аввалги президент Армен Саркисян шу йилнинг январ ойида истеъфога чиқиишини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг