Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aтлантика океанида сув ҳарорати кескин кўтарилгани қайд этилди

Aтлантика океанида сув ҳарорати кескин кўтарилгани қайд этилди

The Guardian нашрининг ёзишича, Aтлантика океанининг шимолий қисмида сирт ҳарорати сўнгги 42 йилдаги энг юқори ҳароратга етган. 

Шимолий Aтлантика океанининг сирт ҳароратини сунъий йўлдош орқали кузатиш 1981 йилда бошланган.

Нашр маълумотларига кўра, 2023 йил март ойининг биринчи ҳафтасидан бошлаб ҳарорат аномалиялари сони рекорд даражага кўтарилган.

2023 йил июн ойида денгиз сатҳининг ҳарорати аввалги кўрсаткичлардан 0,5°C юқори бўлган. Қайд этилишича, ўртача кунлик ҳарорат август ойининг охирига келиб чўққига етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг