Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Август ойида Токиода жазирама иссиқликдан 79 киши вафот этди

Август ойида Токиода жазирама иссиқликдан 79 киши вафот этди

Фото: «Yandex»

Ғайритабиий об-ҳаво туфайли Япония пойтахтида 79 киши иссиқлик туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда 18 август куни NHK телеканали хабар берди.

Улардан 26 нафари охирги тўққиз кун ичида пойтахтда ҳаво ҳарорати +37 даражадан ошиб кетганда ҳаётдан кўз юмишган. Уларнинг аксарияти — 70 ёшдан ошган кекса кишилар.

Устига-устак, Токионинг 26 та фуқаросидан 25 нафари уйида жон берган. Таъкидланишича, улар айни кун қизиган пайтда кондиционерни ёқишмаган ёки хонада совитиш ускуналари умуман бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг