Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралия ўрмон ёнғинларининг тутуни Чилига етиб келди

Австралия ўрмон ёнғинларининг тутуни Чилига етиб келди

Фото: «Zn.ua»

Австралия ўрмонларини қуршаб олган олган ёнғинлардан чиққан тутунлар Жанубий Америкагача етиб келди, хусусан, Чили марказий ва жанубий ҳудудлари осмони катта қисми қўнғир тутун билан қопланди. Бу ҳақда Чили метеорология хизмати твиттерда хабар берди.

«Ушбу тасвирларда Австралия ёнғинларидан пайдо бўлган оч қўнғир тусдаги тутунни кўряпсиз. Бу тутун ҳаво оқими орқали Чили ва Аргентинага етиб келди», — дейилади хабарда.

Австралияда ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланган ўрмон ёнғинлари 5,1 миллион гектар майдонни эгаллаб олиб, 17 кишини ҳаётдан олиб кетди. Давлат ва федерал ҳукуматлар ўз кучлари ва хорижликлар ёрамида ёнғинга қарши курашмоқда. Аммо жазирама иссиқ, қурғоқчилик ва кучли шамол уларнинг ишини оғирлаштирмоқда. Материкдаги ёнғин кўлами шунчалик кенгки, ҳатто сунъий йўлдошларда ҳам яққол кўринади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг