Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралиялик олим Хитойда ўлимга ҳукм қилингани можаро чиқарди

Австралиялик олим Хитойда ўлимга ҳукм қилингани можаро чиқарди

Австралиялик олим ва блогер Янг Хенжун Хитойда энг оғир жазога ҳукм қилинди. У жосусликда айбдор деб топилган.

The Guardian газетасининг хабар беришича, Хитойда олим ва фаол Янг Хенжуннинг ўлим жазоси кечиктирилгани сабабли Хитой ва Австралия ўртасида дипломатик жанжал келиб чиқмоқда. Хенжун Австралия фуқароси бўлиб, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Хитой судининг қарорини қоралашини аллақачон маълум қилган.

Янг Хенжун 2019 йилда Гуанчжоу аэропортида ҳибсга олинган эди. У жосусликда айбланган (қайси давлат ишлагани ҳақида Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари расман хабар бермаган). Олим беш йилдан буён ҳибсда ўтирибди.

Хитойда туғилган Хенжун ХХР ҳукумати сиёсатига норозилик билдирган олим, блогер, ёзувчи ва фаол сифатида танилган. У Ню-Йоркдаги Колумбия университетида ҳам дарс берган. 1999 йилдан бери Хенжун Австралияда яшаган, 2002 йилда у ушбу мамлакат фуқаролигини олган.

Австралия ташқи ишлар департаменти Хитой судининг қарорига қўшилмаслиги ва «ҳукмдан ҳайратда қолганини» билдириб баёнот берганди. Эҳтимол, Австралия Ташқи ишлар вазирлиги олимни озод қилиш ва тиббий сабабларга кўра экстрадиция қилишни талаб қилади: беш йиллик асирликдан сўнг унинг соғлиғи жиддий хавф остида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг