Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар айиқ ҳужумига учраган шахснинг юзини тиклашди

Шифокорлар айиқ ҳужумига учраган шахснинг юзини тиклашди

Россиянинг Красноярск ўлкасида 15 кишилик гуруҳ қарағай ёнғоқларини йиғаётган эди. Улардан бири қўнғироқ қилиш учун баландроқ жойга чиқади. У ерда уни йиртқич айиқ тутиб олади.

Шериклари югуриб келиб, ҳайвонни ҳайдаб юборишди. Бироқ бунгача у жиддий жароҳатланганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари жабрланувчини вертолётда шифохонага олиб боришади.

Хакасияда шифокорлар айиқ ҳужумига учраган бу шахснинг юзини операция қилишди. Амалиёт 6 соат давом этди.

Мия ва ички аъзолар шикастланмаган, аммо айиқ эркакнинг ёноқ ва бурун суякларини, юқори жағ тишлари ва танглайини эзиб ташлаганди. Бундан ташқари, юз нерви, туприк бези ва юз қатлами қаттиқ яралангани аниқланган.

Беморнинг ҳозирда ҳуши жойида ва у тикланмоқда.

Унинг сўзларига кўра, айиқ қўлини тишлай бошлаган, кейин эса бошини ушлаб олган. Жабрланувчи қаршилик кўрсатади ва ёввойи ҳайвон чангалидан қутулади.

Шифокорлар, бемор 3-4 ҳафта ичида нормал ҳаётга қайтиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг