Бағдодда 32 кишининг умрига зомин бўлган портлашнинг видеоси тарқалди
Аввалроқ Ироқ пойтахти марказида кучли портлаш содир бўлгани, камида 12 киши ҳалок бўлгани, 20 дан ортиқ киши жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.
Пайшанба куни Бағдодда содир этилган иккита теракт қурбонлари 32 кишига етди, 110 киши жароҳатланган, дея хабар берди Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Пайшанба куни эрталаб Ал-боб аш-Шарқий туманидаги бозорлардан бирида иккита террорчилик ҳаракати содир этилди. Террорчилар портловчи мосламани ишга туширишдан олдин Ироқ хавфсизлик хизматлари ходимлари уларни таъқиб этаётган бўлишган, деди Ироқ қуролли кучлари вакили Яҳё Расул.
«Бағдодда юз берган иккита портлаш натижасида 32 киши ҳалок бўлди, 110 киши яраланди», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Бирорта ҳам террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter