Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бангладешда 50 га яқин йўловчини олиб кетаётган паром чўкиб кетди

Бангладешда 50 га яқин йўловчини олиб кетаётган паром чўкиб кетди

4 апрел куни Бангладешда 50 га яқин йўловчини олиб кетаётган кичик паром бошқа кема билан тўқнашуви натижасида сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Ҳукумат расмийларига кўра, бунинг оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, ҳозирча 11 киши қутқарилган.

«Йўқолганларнинг аниқ сонини билмаймиз», деб ёзади AFP маҳаллий расмийлар сўзларига таяниб. Қутқарувчилар тирик қолганларни қидиришда давом этмоқдалар, аммо полиция ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қидирув ишларида қийинчиликларга дуч келинаётгани ҳақида таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг