Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бангладешда қочоқ-роҳинжалар лагери ёниб кетди, 400 киши бедарак йўқолган

Бангладешда қочоқ-роҳинжалар лагери ёниб кетди, 400 киши бедарак йўқолган

Фото: «Укринформ»

Бангладешдаги қочоқ роҳинжалар лагерида улкан ёнғин содир бўлди.

15 киши ҳалок бўлган, тахминан 400 киши бедарак йўқолган, 560 киши жароҳат олган.

БМТ Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссарининг Бангладешдаги бошқармаси вакили Йоҳаннес ван дер Клааув журналистларга маълум қилишича, қидирув ишлари давом этмоқда, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин. 20 мингдан зиёд қочоқлар лагерни тарк этган.

Ёнғин сешанба оқшомида бошланган. Иситиш ва овқат тайёрлаш учун келтирилган газ баллонларининг кўплиги ёнғинни ўчиришни қийинлаштирган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Мьянмада бошланган қирғиндан омон қолиш учун 1 миллиондан зиёд мусулмон-роҳинжалар қўшни Бангладешга қочиб ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг