Бармоғини кесиб олган россиялик рассом суғурта компаниясидан 320 минг доллар ундирди
Россиялик рассом Никас Сафронов шпротдан бўшаган консерва банкасига қўлини кесиб олгач бармоғи яллиғланиб кетган. Учта операция ва узоқ муддат даволангандан сўнг у суғурта компаниясидан 320 минг доллар олди. Бу ҳақда Сафронов «YouTube»да намойиш этилган «Миллион сири» дастури эфирида сўзлаб берди.
Рассомнинг айтишича, у бўш банкани ташлаб юборгандан сўнг бармоғини кесиб олган. Сафронов «кўпроқ сиғиши учун» челакдаги ахлатни босаётганда бармоғи тилиниб кетган. Маълум вақтдан сўнг шикастланган жой яллиғланган.
Сафроновнинг таъкидлашича, бармоқ сақлаб қолинди, лекин суяклар мослашмаётганидан букилмай қолган. Рассом ҳаёти, кўзи ва қўлларини жами бир миллион долларга суғурталаган. У ҳар йили суғурта учун тахминан 23 минг доллар тўлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter