Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барселона портида нақ тўрт тонна кокаин мусодара қилинди

Барселона портида нақ тўрт тонна кокаин мусодара қилинди

Испания фуқаролик гвардияси жиноий гуруҳлардан бирига қарши кураш доирасида Барселона портида тўрт тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

2023 йилда полиция Парагвайдан Барселонага контейнерларда гуруч ташиган компания устидан тергов бошлаганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари навбатдаги текширув вақтида гиёҳванд моддаларни аниқладилар.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, бу Барселона портида топилган кокаиннинг энг йирик партияси бўлган. Операция давомида гуруҳнинг 10 нафар аъзоси қўлга олинди.

Шунингдек, тергов доирасида Парагвай полицияси томонидан гиёҳванд моддаларнинг катта партияси қўлга олинди. У ерда 3,3 тонна кокаин топилган. Март ойида Буюк Британияда яна 2,1 тонна гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг