Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Башар Асад Путин билан учрашиши мумкин

Башар Асад Путин билан учрашиши мумкин

Жорий йил март ойининг ўртасида Сурия президенти Башар Асад расмий ташриф билан Москвага келади. Бу ҳақда дипломатик манбага таяниб, «Ведомости» газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Башар Асад Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкин. Газетанинг қайд этишича, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков нашрнинг тегишли сўровига жавоб бермаган.

Мутахассисларнинг фикрича, кун тартибида гуманитар масалалар ва муносабатларни тартибга солиш масалалари бўлади.

Россия халқаро масалалар бўйича кенгаши эксперти Кирилл Семёнов таъкидлашича, Асад зилзила оқибатларини бартараф этиш ва Суриядаги жиддий ёқилғи инқирозидан чиқиш учун Москвадан ёрдам олишга ҳаракат қилади.

Шунингдек, Семёнов томонлар Украинада давом этаётган можаро фонида икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишлари ҳақида фикр билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг