Байден сайловларни тарк этадими? АҚШ раҳбари жавоб қайтарди
АҚШ президенти Жо Байден New York Times газетасининг сайловдан унинг номзодини олиб ташлаш чақириғини изоҳлар экан, бундай қилмаслигини айтди ва Ню-Йоркдаги тарафдорларига ғалаба қозонишини ваъда қилди.
Сиёсатчининг сўзлари Оқ уй матбуот хизмати томонидан хабар қилинган.
Байденга кўра, сайловолди рақобат қийин бўлмайди. Унинг айтишича, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп мамлакат учун ҳақиқий таҳдиддир.
30 июнь куни Жанубий Каролинанинг собиқ губернатори ва БМТдаги собиқ доимий вакил Никки Хейли АҚШ Демократик партияси президентлик сайловларига Жо Байдендан ёшроқ номзод кўрсатиш ниятида эканини маълум қилди.
Time журнали Демократик партиядан бўлажак сайловларда Байденнинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқлигини ёзди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал бўлиб ўтган дебатларда Байден том маънода Трампдан мағлубиятга учради. Унинг ҳолати кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. АҚШда Байден номзодини бошқа кишига алмаштириш ҳақида бот-бот гапирила бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter