Байден турли гап-сўзлар фонида оммага кўриниш берди
АҚШ президенти Жо Байден президентлик пойгасидан чиққанини эълон қилганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқиш қилди.
Унда президентнинг машинадан тушиб, самолётга чиқаётгани акс этган.
NBC News таъкидлашича, давлат раҳбарининг шу ҳафтадаги сиёсий тадбирлардаги иштироки қолдирилди.
Байден ўтган ҳафта COVID-19 билан касал бўлиб қолди. Бугун унинг шифокори коронавирус тести аллақачон салбий натижа берганини айтди. Шу билан бирга, у президент кузатув остида қолаётганини таъкидлади.
Байден ўзининг барча сўнгги баёнотларини, жумладан, сайловда қатнашишдан бош тортганини Х ижтимоий тармоғи орқали маълум қилганди. Республикачилар партияси унинг истеъфосини талаб қилди, бироқ президент буни рад этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter