Белгиялик фотограф ғайриоддий пингвинни суратга олди
Белгиялик фотограф Ив Адамс Атлантика океани жанубида жойлашган Жанубий Георгия оролида ғайриоддий пингвинни суратга олди.
У бошқа пингвинлардан мутлақо фарқ қилади — ранги қоп-қора, оқ қорин ва сариқ доғларга эга эмас.
Меланин миқдори ўта кўплигидан бу пингвин албинизмнинг бутунлай акси — қора тусга кирган бўлиши мумкин. Меланизм қоп-қора ёки қорамтир рангдаги бошқа ҳайвон ва қушларда ҳам кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter