Бемор аёлларни ўлдирган тиббиёт ходими устидан суд ҳукми ўқилди – Япония
Япониянинг Иокогама шаҳар суди 34 ёшли собиқ ҳамшира Aюми Кубокини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда маҳаллий Livedoor News агентлиги ёзмоқда.
Суд тиббиёт ходимини беморлари бўлган уч нафар кекса аёлни қасддан ўлдиришда айбдор деб топди. Прокуратура Кубокини қатл қилишни талаб қилди, аммо бундай жазо ҳакамлар ҳайъати томонидан рад этилди. Aйбланувчининг адвокати бир умрлик қамоқ жазоси етарли бўлишини таъкидлади, чунки суд жараёнида собиқ ҳамшира аллақачон руҳан ҳолдан тойган эди.
Қотилга ўлим жазоси берилмаганининг сабабларидан бири тергов давомида Кубокида аниқланган аутитистик спектр бузилиши бўлди. Тергов маълумотларига кўра, жиноятлар содир этилган вақтда ҳамшира касалликдан азият чеккан. Aйбланувчининг ўзи қилмишидан пушаймон бўлиб, айбини ювиш учун ўзига ўлим жазоси берилишини сўраган.
2016 йилда Иокогама шаҳридаги Огути шифохонасида ишлаган Кубоки учта кекса беморнинг томчи дориларига дезинфекцияловчи воситасини қўшиб юборган. 78 ва 88 ёшли икки аёл Кубоки тайёрлаган томчи дорини уларга бошқа бир ҳамшира юборгандан сўнг вафот этган. Aёл учинчи қурбонни ўзи ўлдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter