Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бердимуҳаммедов ўғлига «Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи» унвонини берди

Бердимуҳаммедов ўғлига «Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи» унвонини берди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз ўғли, Бош вазир ўринбосари, Олий назорат палатаси раиси ҳамда «Туркман алабайи» Халқаро ассоциацияси раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни «Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи» унвони билан тақдирлади.

Давлат раҳбарининг тегишли фармони 21 апрел куни имзоланди, деб хабар берди Туркманистон телевидениесининг «Ватан» янгиликлар дастури.

Сердар Бердимуҳамедовга «Туркманистон мустақиллиги йилларида замонавий дунё илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда, дунё миқёсида Алабайнинг шон-шарафини оширгани, парвариш қилиш ва кўпайтиришда улкан ютуқлари учун эришгани» ушбу мукофот берилган.

С.Бердимуҳамедовга кўкрак нишони ва сертификат топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг