Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бермуд учбурчагидаги сирли фожианинг янги талқини пайдо бўлди

Бермуд учбурчагидаги сирли фожианинг янги талқини пайдо бўлди

Фото: U.S. Navy / Lt. Comdr. Horace Bristol

Австралиялик тадқиқотчи Шейн Саттерли 1945 йилда Бермуд учбурчаги устида бешта самолёт йўқолганининг янги версиясини таклиф қилди, деб хабар бермоқда 9 News.

Ҳодиса 1945 йилнинг 5 декабрида содир бўлган. Лейтенант Чарлз Тейлор қўмондонлиги остидаги «19-парвоз» номи билан танилган АҚШ денгиз флотининг бешта бомбардимончиси Бермуд учбурчагига учиб кириб, радар экранларидан ғойиб бўлган.

Саттерлининг сўзларига кўра, фожиа бу ҳудуддаги ғайритабиий ҳодисалар туфайли эмас, балки экипажнинг нотўғри ҳаракатлари сабаб содир бўлган. Хусусан, қоронғи ва ўзгарувчан об-ҳавода Тейлор асбоб-ускуналарга қараб ҳаракатланмаган.

Олимнинг таъкидлашича, экипаж аъзоларининг аксарияти тажрибасиз тингловчилар бўлган ва қийин шароитларда самолётларни қандай бошқаришни билишмаган.

Саттерли АҚШ ҳарбийлари фожиа сабабини билишганини таъкидлайди. Аммо Тейлорнинг онаси самолёт топилмагунча, ҳеч ким унинг ўғлини содир бўлган воқеада айблай олмаслигини айтгани учун ҳарбийлар ҳисоботда ҳодисани «сабаби номаълум» деб кўрсатишга мажбур бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг