Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи бош вазир-аёл Италия ҳукуматини шакллантиради

Биринчи бош вазир-аёл Италия ҳукуматини шакллантиради

Фото: LRT

Мамлакат президенти парламент сайловида ғалаба қозонган «Италия биродарлари» партиясининг етакчиси Жоржа Мелонига ҳукуматни шакллантириш ваколатини берди.

Жоржа Мелони (45 ёш) Италия тарихига биринчи бош вазир-аёл сифатида кирмоқда.

«Президент Мелони хонимга ҳукуматни шакллантиришни топширди, у розилик берди», — маълум қилди президент администрацияси бош котиби Уго Дзампетти.

Дзампетти қўшимча қилишича, Мелони давлат раҳбарига вазирлик лавозимларига номзодлар рўйхатини тақдим этган. Уларнинг аксарияти — «Италия биродарлари» партияси вакиллари.

Италиянинг янги ҳукумати бугун, 22 октябр куни қасамёд қилиши режалаштирилган.

Италиядаги парламент сайловида «Италия биродарлари» ўнглар партияси энг кўп — 26 фоиз овоз тўплаган. Партиянинг коалициядошлари — Маттео Салвини бошчилигидаги ғайрииммигрантлар «Лига»си ҳамда собиқ бош вазир Силвио Берлусконининг «Олға, Италия»си бўлди.

Жоржа Мелони — анъанавий оилавий ва христиан қадриятлари, иммиграцияни чеклаш, Европанинг хавфсизлиги учун курашиш, иқтисодий либерализм ва протекционизм ғоялари тарафдори. Геосиёсий майдонга у атлантизм (Европа ва Шимолий Америка муштараклиги) позицияси вакиласи сифатида кириб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг