Биринчи хоним президентни ҳам ортда қолдирди

Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон турмуш ўртоғи Эммануэль Макрондан ҳам машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда «Paris match» журнали маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, «Ifop» ижтимоий сўрови натижаларига кўра 67 фоиз францияликлар Брижит Макронни қўллаб-қувватлайди. Президент тарафдорлари эса 43 фоиз.
Бу францияликлар учун оддий ҳолат. Николя Саркози президент бўлган пайтда ҳам аҳоли давлат раҳбаридан кўра кўпроқ унинг турмуш ўртоғи, қўшиқчи ва актриса Карла Брунига хайрихоҳ бўлган. 2008 йили французларнинг Саркозига хайрихоҳлиги 37 фоиз бўлган бўлса, ўшанда Бруни 68 фоиз овоз тўплаб, эридан ҳам машҳур бўлиб кетган эди.
Брижит Макрон турмуш ўртоғидан 24 ёш катта. У кўпроқ ёшлар ўртасида машҳур (респондентларнинг 75 фоизи 35 ёшгача). Худди шундай катта ёшдагилар ҳам уни ардоқлашади (респондентларнинг 74 фоизи 65 ёшдан юқори).
Ижтимоий сўров якунларига кўра, Брижитни сайловчилар ҳам ардоқлашар экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter