Бировнинг жинояти учун 28 йил «ўтирган» одам миллионерга айланди
Қўшма Штатларнинг Пенсилвания штатида ноҳақ судланган эркак катта пул компенсациясига эришди ва миллионерга айланди. Бу ҳақда WPVI-TV хабар бермоқда.
1988 йилнинг июль ойида номаълум босқинчи Филаделфияда тўрт ёшли Барбара Жин Хорнни ўлдиради. Терговчилар асосий гумондор сифатида Уолтер Огродни қўлга олишди. У судгача айбига иқрор бўлган, бироқ кейинроқ полиция босими остида кўрсатма берганини айтган. Унга чиқарилган биринчи суд ҳукми қонунбузарликлар туфайли бекор қилинади, аммо 1996 йил октябрь ойида бўлиб ўтган иккинчи суд жараёнида у ўлим жазосига ҳукм қилинади.
Кейинчалик WPVI-TVнинг журналистик суриштируви жиноят жойида топилган ДНК намуналари ҳеч қанақасига Огрод билан боғланмаганлигини ва бошқа шахсга ишора қилганини кўрсатди. 2020 йилда америкалик бутунлай оқланди ва озод қилинди. Бировнинг жинояти учун 28 йил қамоқда ўтирган эркак Филаделфия расмийларидан 9,1 миллион доллар миқдорида товон пули олиш ҳуқуқига эга бўлди.
Қизнинг онаси Огроднинг айбсизлигига доим ишонганини айтади. «Мен унинг адолатсиз ҳукм қилинганига аминман. Умид қиламизки, Барбара Жинни биздан маҳрум қилган шахск ваҳшийлиги учун жазосини олади», — деди аёл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter