Бишкекдаги тартибсизликларда бир киши ҳалок бўлди
Қирғизистон пойтахтининг тез ёрдам хизмати берган маълумотга кўра, бугун тонгда касалхоналарга 590 киши турли жароҳатлар билан мурожаат қилиган. Бир киши эса ҳалок бўлган.
439 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, абмулатория даволанишига жўнатилган.
Жароҳат олган 150 киши касалхонага ётқизилди. Уларнинг 13 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Бишкекнинг «Ала-Тоо» майдонида ҳуқуқ тартибот органлари билан сайловнинг натижасига қарши чиққан бир неча минг норозиларнинг ўртасида тўқнашув бўлди. Унинг натижасида 6 октябрь куни тонги соат учларда митингчилар «Оқ уй» билан МХДҚнинг биносига кириб боришди. Бундан ташқари Бишкек мэриясининг ҳам биноси митингчилар тарафидан олинган.
Митинг иштирокчилари сайловни тан олмасликларини билдириб, сайловни қайтадан ўтказишни талаб қилишган.
Норозилик акциялари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter