«Биз Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермаймиз» – Жанубий Корея президенти

Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл Сеул Украинага ҳеч қандай ҳалокатли қурол бермаганини таъкидлади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
«Биз Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишда халқаро ҳамжамият билан бирдаммиз ва ҳеч қандай ҳалокатли қурол бермадик, аммо ҳар ҳолда, бу бизнинг суверенитетимиз масаласидир», – дейди Юн Сук Ёл журналистларга.
Шунингдек, Жанубий Корея президенти Сеул барча давлатлар, жумладан, Россия билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш тарафдори эканини таъкидлади.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Жанубий Кореянинг Киевга қурол етказиб бериш қарорининг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди. Унга кўра, Жанубий Корея томонидан Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берилиши республиканинг Россия билан алоқаларини бузади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter