Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизга 20 ой беринглар»: Толибон Тожикистонни айбламоқда

«Бизга 20 ой беринглар»: Толибон Тожикистонни айбламоқда

Фото: «Tengrinews.kz»

«Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари, Aфғонистон ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдул Ғани Бародар Тожикистонни мамлакат ички ишларига аралашишда айблади. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар бермоқда.

«Тожикистон бизнинг ишларимизга аралашмоқда. Ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракат бор», — дейди Бародар.

Aввалроқ Толибон халқаро ҳамжамиятдан Aфғонистондаги ҳукмронлиги тўғрисида хулоса чиқаришдан олдин уларга 20 ой вақт беришини сўраганди.

«Жаҳон ҳамжамияти аввалги ҳукуматга 20 йил ёрдам берди, лекин улар барибир муваффақиятсизликка учради. Бизга атиги 20 ой вақт берсин, кейин муваффақият қозондикми ёки йўқми, ҳукм қилсин», — деди муваққат ҳукумат иқтисодиёт вазири Қори Дин Муҳаммад Ҳаниф.

AҚШ қўшинлари Aфғонистондан чиқиб кета бошлагач Толибон ҳужумга ўтди. 15 августда толиблар мамлакатнинг бутун ҳудудини назорат остига олишганини эълон қилишди. 7 сентябрда улар янги ҳукумат таркибини эълон қилишди.

«РИA Новости»нинг ёзишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Aфғонистонда барча миллий озчиликлар, шу жумладан, тожиклар иштирокида инклюзив ҳукумат тузилишини талаб қилган. Душанбенинг баёнотига кўра, «зулм йўли билан тузилган» ҳеч қандай вазирлар маҳкамаси тан олинмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг